АССОЦИАЦИЯ ФОНДИ

Асосий / АССОЦИАЦИЯ ФОНДИ

Фондга ўтказилган

0 СЎМ

Фонд ҳақида

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фонди
 
 
Фонд ҳақида
 
Фонд “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан чет элда таълим олаётган, меҳнат қилаётган Ўзбекистон ёшларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хорижий давлатларда қийин вазиятларга тушиб қолган ёшларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2018 йилда ташкил этилган.
Фонд ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва белгиланган тартибда ваколатхоналари ташкил этилган хорижий мамлакатларда амалга оширади.  
 
Норматив-ҳуқуқий асос
Фонд ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро Конвенция ва битимлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда фонд Низомига мувофиқ амалга оширади.
          
Фаолиятимизнинг асосий йўналишлари
 
Қуйидагилар фонд маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари бўлиб ҳисобланади:
-         чет элда  қийин вазиятларга тушиб қолган ва Ўзбекистонга қайтиш учун етарли маблағга эга бўлмаган ёшларга моддий ёрдам бериш;
-         хорижий давлатларда содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ушлаб турилган ёки жавобгарликка тортилган шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатишни молиялаштириш;
-         хорижий давлатларда бахтсиз ҳодисалар ёки турли касалликлар сабабли даволаниш муаасасаларида даволанаётган ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларни даволаниш ҳаражатларини тўлиқ ёки қисман молиялаштириш;
-         хорижий давлат ҳудудида вафот этган ёшларнинг жасадларини Ватанга қайтариш харажатларини қисман ёки тўлиқ молиялаштириш;
-         хорижий мамлакатларга таълим олиш ва меҳнат қилиш учун чиқиб кетган ва чиқишни режалаштирган ўзбекистонлик ёшлар учун туркум қўлланмаларни тайёрлашни молиялаштириш;
-         хорижий мамлакатларда истиқомат қилувчи етук ўзбекистонлик мутахассисларни мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат аҳамиятига молик лойиҳаларга, ёш мутахассисларни турли танловларга жалб қилишни молиялаштириш;
-         интернет тармоғида куну-тун ишлайдиган веб-портал, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш ва улар орқали хорижга чиқиб кетган ва чиқишни режалаштирган ёшлар учун хизматлар кўрсатилишини ҳамда маслаҳатлар бериб борилишини йўлга қўйишни молиялаштириш;
-         чет элдан қайтиб келган ёшларнинг жамиятга мослашишида ва ўз ўрнини топишида кўмаклашишни молиялаштириш;
-         ёшларни турли таҳдидлар (экстремизм, терроризм, уюшган жиноятчилик, одам савдоси ва бошқалар)дан ҳимоя қилишга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш, бундай салбий ҳолатларга тушиб қолган ва унинг қурбонига айланган ўзбекистонлик ёшларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатишни молиялаштириш.
 
Фонд маблағларини шакллантириш тартиби
 
Фонд маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
-         Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан ажратиладиган бир маротабалик ва мунтазам мол-мулклар, пул маблағлари;
-         Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ нодавлат-нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган маблағлар;
-         Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, чет эл фуқароларининг пул ёки мулк шаклларидаги ихтиёрий хайрия маблағлари ва эҳсонлари;
-         давлат органлари, жамоат ташкилотлари, шу жумладан, хорижий ва халқаро ташкилотлар томонидан грант, субсидия, ижтимоий буюртма кўринишидаги мақсадли маблағлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.