Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хориждаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида Ўзбекистон Республикасининг консуллик ва дипломатик ваколатхоналари мавжуд ва уларнинг вазифаси –Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қийин вазиятларда ёрдам бериш ва уларни қўллаб – қувватлашдир.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатлари халқаро миқёсда тузилган, аъзолари Ўзбекистон Республикаси ва мезбон давлат ҳисобланган халқаро шартномаларда «Хориж фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатлари» қонуни асосида тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2 бўлим 11 моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг хориж мамлакатларидаги фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳимояси остидадир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 моддаси.)

Консуллик ҳимояси нима ва ундан қандай фойдаланиш мумкин?

 

Хориж давлатидаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси хориждаги фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади. Консуллик ҳимояси – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан олиб бориладиган фаолият бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари жойлашган ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахслари ҳуқуқини консуллик муассасаси ва унинг ходимлари ҳимоя қилади.

Консуллик ҳимояси халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикаси ва мезбон давлат аъзо бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси, унинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларнинг ваколатли ходимлари Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг барча ҳуқуқлардан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўлишини таъминлаш, мезбон мамлакат қонунчилигида, Ўзбекистон Республикаси ва мезбон мамлакат аъзо бўлган халқаро шартномалар асосидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради.

Ўз давлати “қаноти остида” бўлиш истаги, лдатда, инсонлар чет элда жиноят содири этишда гумон қилинаётганида пайдо бўлади. Хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан ўзбекистонлик фуқароларини чет элда ушлаб туриш ҳолларида, маҳбуснинг қариндошлари консуллик ваколатхоналарига маҳбусни вақтинчалик сақлаш жойидан “қутқариб олиш” ёки уни ушлаб туриш учун алоҳида шароит яратиб бериш учун мурожаат этадилар.

Консуллик Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилувчи давлатнинг қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси ва қабул қилувчи давлат бир вақтнинг ўзида иштирок этадиган халқаро шартномалари ва халқаро урф-одатлар билан белгиланган барча хуқуқлардан фойдаланиши учун чора – тадбирлар амалга ошириши шарт. Консул ёзма ва оғзаки баёнатларни қабул қилиши шарт (Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабуд қилинган 261-I – сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Консуллик Низомининг 33 – моддаси)

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Консул, фуқаро ёки юридик шахснинг қабул қилувчи давлатнинг миллий қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқлари бузилган тақдирда чора – тадбирлар кўради.

Консуллик муҳофазасидан самарали фойдаланиш учун қуйидаги тавсияларни кўриб чиқиш керак:

  1. Хорижга чиққанда ҳар қандай ҳолатларга тайёр бўлишингиз лозим. Консуллик муассасалари ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарининг телефон рақамларини билиш, шунингдек чет эл фуқароларининг қабул қилувчи мамлакатдаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ва миграция қонунчилигини билиши, жамоат тартиби бузилмаслиги, кутилмаган вазиятларда ўзларини аҳмоқона тутмасликлари керак. Масалан, агар сиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушланган бўлсангиз, лекин ўзингизни айбдор ҳисобламасангиз, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига нисбатан конфронтация қилишлари керак. Сиздан талаб қилинадиган барча тушунтиришларни беринг, лекин сизнинг ҳуқуқларингизни бузилишига йўл қўйманг. Мисол учун, суҳбатни малакали таржимонсиз амалга оширилса ва протоколни сиз билмаган тилда имзолашга мажбур қилишса, сиз уни имзолашдан бош тортиш ҳуқуқига эгасиз ёки бошқа йўлни танлаган ҳолда имзоланадиган ҳужжатга “ҳужжат матни менга таржима қилинмади ва мен унинг мазмунидан хабардор эмасман Консуллик ходимлари билан учрашувга оид талаб рад этилди. Сана. Имзо.” деб ёзиб қўйишингиз мумкин. Ҳар иккала ҳолатда, протокол чет эл фуқароларининг ҳуқуқларини бузилишига оид далил бўлиши мумкин.
  2. Aгар сизда ўйлаб кўриш учун вақт бўлса қўйилган айблов тўғрисида ўйлаб кўринг. Агар сиз ўз манфаатларини ҳимоя қилувчи норматив ҳужжатни келтира олмасангиз, бундай ҳолатда дарҳол мутахассисга мурожаат қилинг. Бундай мутахассис маҳаллий адвокат ёки консуллик хизматчиси бўлиши мумкин.

Сиз ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилмаган ҳолатда консуллик ҳимоясини олиш учун объект ҳисобланмайсиз. Агарда, сиз ташриф буюрган мамлакатдa қонунчилиги ёки икки томонлама битимнинг қоидалари бузилаётган бўлса, сизнинг муаммоларингиз эътиборсиз қолдирилмайди.

 

Чет элда ўзбекистонлик фуқаролар қандай ўзини муаммолардан ҳимоя этиб, ўз ҳуқуқларидан тўлиқ фойдалана олади?

 

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган ёки чет элда яшайдиган барча Ўзбекистон фуқароларини Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарида рўйхатдан ўтиш (консуллик ҳисоб варақларини киритиш)га чақиради. Фавқулодда вазиятда дипломатик муассасалар сиз мурожаат қилганингизда дарҳол ёрдам беришига ошиқади.

Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 декабрьдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” ги Қонунининг 21-моддаси 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшовчи шахс уч йилга аниқ сабабларсиз консуллик рўйxатидан ўтмаса, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотади. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик тўғрисида” ги Қонуннинг 2-бандига 21-моддасига мувофиқ чет элда доимий яшовчи шахс беш йилга аниқ бўлмаган сабабларга кўра консуллик рўйxатидан ўтмаса, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотади.

  Чет элга чиққани учун Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси иккала юрисдикция остига олинади, яъни у Ўзбекистоннинг ҳам, мезбон мамлакатнинг қонунларини ҳам бажариши шарт. Шу билан бирга, маъмурий ёки жиноий жазолар қўлланилган тақдирда, у мезбон мамлакат қонунчилигига биноан жавобгар бўлади.

Ўзбекистон фуқароси хориж давлати урф-одатларини ҳурмат қилишлари, йўл қоидаларига амал қилишлари керак. Маҳаллий фирибгарлар қурбонига айланмаслик учун керакли эҳтиёт чораларини кўринг ва маҳаллий аҳолининг назарига тушишдан узоқ туринг. Пул ва ҳужжатларни бир жойда сақламанг. Ҳамёнларни пластик пакетларда олиб юрманг. Иложи бўлса пул ва ҳужжатларни турар меҳмонхонангиз сейфларида сақланг. Агар ўзингиз билан олиб чиқсангиз кийим ички чўнтакларига солганингиз маъқул. Жамоат жойларида чўнтагида пул ва ҳужжат солинган пиджак ва бошқа кийимларни стул устига қўйманг.

Агар сизга ҳужум қилишса ёки алдаб кетишса дарҳол милицияга хабар беришингиз ва улардан мурожаатингизни олганликлари ҳақида ҳужжатни олишингиз керак. Агарда сиз ҳақ-ҳуқуқларингиз бузилаётганлигини ҳис қилсангиз, уларни меҳмон бўлган давлатингиз қонунчилиги асосида ҳимоя қилинг. Зарурат тугʼилганда Ўзбекистон Республикаси консуллигига маълумот олиш учун мурожаат қилинг. Консуллик ходими сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингизни тиклашда ёрдам беради.

Ёсда тутинг, хориж давлатида бўлиш муддати олган визангиз асосида чегараланган. Виза олиш (узайтириш) ҳақида саволларни миграция хизматлари ёки милициянинг махсус бўлимларига беришингиз мумкин.

 

Сизни чет элдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ушлаб олган бўлса нима қилиш керак?

 

Аввало сзни қўлга олган ҳуқуни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорлик қилиш керак. Агар ҳақиқатдан ҳам жиноят содир этган бўлиб қаршилик қилсангиз бу сизни вазиятингизни янада қийинлаштиради, агарда ноҳақ айбланган бўлиб қаршилик кўрсатсангиз, Сизни полицияга қарши хатти ҳаракат қилганликда айблаб ҳибсга олишга сабаб бўлиши мумкин. 

Сиз ҳибсга олинганингиздан сўнг, хорижий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистон Республикаси консуллик бўлимига, Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонасига фуқаронинг ҳибсга олиш факти ва унинг сабалари ҳақида хабардор этиши шарт. Шундан сўнг консуллик Сизнинг қариндошлариингиз билан алоқа ўрнатади ва сизни қабул қилувчи мамлакатнинг жиноий – процессуал кодексига риоя қилинишини назорат қилади.

 Сиз консуллик вакили билан учрашишга ҳақлисиз. Сизга нисбатан чет элда жиноят иши қўзғатилган тақдирда, хорижий мамлакат қонунчилигида кўзда тутилган протсессуал ҳаракатларнинг тартиби ва мазмунини консуллик ўзгартиришга қодир эмас ва текширувга аралаша олмайди.

 

Хорижий иш берувчи билан орангизда низо келиб чиқса нима қилиш керак?

 

Аввало, музокаралар йўли билан низонни хал қилишга харакат қилинг. Эсингизда бўлса, чет елдаги хар қандай муаммоларни хал қилиш, ўзингизнинг ўлкангиздан кўра кўпроқ кучлар ва ресурслар сарфлашни талаб қилади. Агар низонни музокаралар йўли билан хал етиш имконсиз бўлса, Сиз махаллий суд хокимийатига мурожаат қилишингиз мумкин. Бироқ Сизда чет элда ишлаш учун руxсатнома бўлмаса, иш берувчи билан шартномангиз тузилмаган бўлса йоки келишмовчиликлар мавзуси шартномада кўрсатилшмаган бўлса ва қабул қилувчи мамлакат қонунчилигида аниқ белгиланган бўлса, унда суд хеч қандай чоралар кўрмайди. Агар барча керакли хужатларга ега бўлсангиз ва судда қатнашиш учун воситаларингиз бўлса, унда сиз адвокат йоллашингиз ва судга мурожат қилишингиз мумкин.

Шунингдек Сиз Ўзбекистон Республикаси консуллигига мурожаат қилиш хуқуқига эгадирсиз, махаллий хокимийат органларининг ишини кўриш жарайонида мониторинг ўтказиш талаби билан.

Орқага қайтиш