ВОЛОНТЕРЛАР УЧУН

Асосий / ВОЛОНТЕРЛАР УЧУН

Волонтёрлик

​Волонтёрлик ҳақида

Волонтёр – бу бошқалар тўғрисида ўйловчи, уларнинг бахт-саодати, манфаати учун фидокорона хизмат қилувчи, шу билан биргаликда ихтиёрий, беминнат, беғараз, ижтимоий аҳамиятга эга фаолиятни амалга оширувчи шахс ҳисобланади. Бундан ташқари, у Сиз каби фаол, қувноқ, оқ кўнгил, меҳрибон, эътиборли, мактаб ўқувчиси, талаба, ёки оддий ишчи бўлиши мумкин, яъни ундай инсон (волонтёр)лар учун “ёрдам” сўзи нафақат бебаҳо, балки алоҳида маъно ҳамда аҳамиятга эгадир.

Волонтёрлик фақатгина қоғозда мавжуд бўлган оддий лойиха эмас. Бу нафақат турли шаҳарлардан, балки турли мамлакатлардан ва бутун қитъалардан одамларни бирлашитирадиган, дунё миқёсидаги энг катта ижтимоий лойиҳалардандир. Халқаро форумлар, алмашув дастурлари, чемпионатлар, саммитлар, Олимпиадалар ва бошқа минглаб лойихалар дунё буйлаб эзгулик йўлини танлаган инсонлар сонини кўпайтирмоқда.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациянинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган ва ҳорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек ихтиёрий меҳнат тамойиллари асосида уларнинг ўз ғоялари ва ташуббусларини амалга оширишдир. Ҳозирги кунда ҳорижий мамлакатларда Ассоциация ўз координаторларга эга, улар ихтиёрий, беминнат, бепул ўз ватандошлари бахт-саодати, манфаати учун фидокорона хизмат қилишмоқда.

 

Нима учун волонтёр бўлиш керак?

Волонтёрлар нафақат маданият, жамият ва инсонларни ривожланишига ўз хиссасини қўшишади, улар шу ишлар орқали ўз хаётларини яхши тарафга ўзгартиришади. Волонтёр ҳар куни ўзида кўплаб фойдали фазилатларни ривожлантиради, билим хазинасини, имкониятларини оширади, шунингдек, ҳам шаҳсий хаёти, ҳам касбий кўникмаларини ривожлантиришда ёрдам берадиган тажрибага эга бўлади.

 

Сиз қандай ёрдам бера оласиз:

Сиз қандай ёрдам бера оласиз:

Волонтёрнинг бир соат эзгу ишларга ажратган вақти кимнингдир ҳаётини ўзгартириши мумкин! Шундай қилиб, волонтёрлик фаолиятингиз учун Сиз ўзингизга қулай, фойдали ҳамда хуш ёқадиган усулни танлаб олишингиз лозим, чунку бу беминнат, беғараз иш ҳисобланади, Сизнинг расмий иш фаолиятингизга кирмайди, шунингдек, волонтёрлик фақатгина ён атрофни яхшилаш учун эмас, балки ўзингизни янги очилмаган қирраларингизнинг ривожига ёрдам беради.

Бўш вақтингиз бўлса, руйхатдан ўтинг, қимматбаҳо тажрибага ва янги танишувларга эга бўлинг!

Волонтёр бўлиш учун, бунун рўйхатдан ўтинг!

Волонтёрнинг шаҳсий китоби

Шаҳсий китобга эга бўлишни истасангиз, рўйхатдан ўтиш формасини тўлдиринг.

Сиз ҳакингиздаги маълумот бизнинг волонтёрларимиз базасига тушади. Сиз танлаган йўналиш бўйича масъул мутахассис Сиз билан бевосита алоқага чиқади. Бундан ташқари рўйхатда кўрсатилган электрон почта манзилингиз ахборот бюллетенига обуна бўлади ва Сиз ўз вақтида бизга қандай ёрдамингиз кераклиги билиб оласиз ҳамда лойихалар муҳокамаларида қатнашишингиз мумкин.

 Агарда Сиз волонтёрлар сафига қўшилган бўлсангиз, Волонтёрнинг шаҳсий китобини олишингизга ишонч ҳосил қилинг:

1. http://wayu.uz  веб-сайтида рўйхатдан ўтинг;

2. Шаҳсий кабинетингиздан ариза формасини чоп этинг;

3. Ариза формасини билан 3х4 ҳажмли фотосуратни (паспорт каби) Сиз яшаб турган шаҳарнинг Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси координаторига тақдим этинг;

4. Агарда Сиз яшаб турган шаҳарда ЎЁУА координатори бўлмаса, бу ҳолда Сиз ҳужжатларингизнинг электрон версиясини ўзингиз яшаётган мамлакатдаги координаторлар бирининг электрон манзилига юборинг;

5. Волонтёрнинг шаҳсий китобининг тайёрлиги ҳақидаги хабарни кутинг.