Uz Ru En
Asosiy / Yangiliklar / “ Solbridge Internat..
Asosiy saxifaga qaytish

“ Solbridge International school of business”га ташрифи амалга оширилди

23.05.2019 09:05

Жорий йилнинг 8 май куни  Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси делегацияси ва Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ташаббуси билан Корея Республикасининг Тежон шаҳрида жойлашган “ Solbridge International school of business”га ташрифи уюштирилди.  Тадбирни “Solbridge International school of business” университетининг халқаро алоқалар бўлими директори Искандар Юлдашев очиб берди. Сўнг Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси университет залида йиғилган ўзбекистонлик талабаларга ассоциация фаолияти ҳақида ҳамда 2018-2019 йилда амалга оширилган лойиҳалар  тўғрисидаги маълумотлар билан  яқиндан таништириб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциация раиси тақдимот давомида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон асоциациясининг координаторини танлаш ва тайинлаш тўғрисида таъкидлаб ўтди.
Маълумот учун: “Solbridge International school of business” Корея Республикасининг Тежон шаҳрида 2007 йил “Woosang” университети томонидан ташкил этилган ва аккредациядан ўтилган хусусий бизнес мактаб хисобланади. Мактаб дастурлари инглиз тилида ўтилади. 
Тақдимот тугатилганидан сўнг очиқ ва эркин тарзда
 савол-жавоблар бошланди ва ўзбекистонлик талабалар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси биринчи котиби ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раисига кўплаб саволлар бериб ўтилди. 
Хусусан, Ўзбекистонга қайтиб келган талабалар қандай тарзда иш топиш мумкинлиги тўғрисидаги саволларга ассоциация раиси батафсил маълумотлар Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг расмий саҳифасида кўрсатилганлигини таъкидлаб ўтди. 
 Стартап лойиҳаларини Ўзбекистонга тадбиқ этилиши ва ушбу лойиҳаларга давлат томонидан инвестиция ажратилиши ёки ажратилмаслиги ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикасида кооворкинг марказлари ривожланмаганлиги, шунингдек,  ёшларни янги ғояларини Ўзбекистонга олиб кириш учун шу каби марказларни Ўзбекистонда кўпайтирилиши борасида фикрлар алмашинилди.
Шу билан бирга,  чет элда таълим олаётган талабаларга давлат томонидан грантлар ажратилиши тўғрисидаги саволларга ассоциация раиси Президентимизнинг 2018 йил 25 сентябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилганлиги ва ушбу жамғарма чет элда таълим олиш мақсадида бўлган талабаларга грант ажратилиши ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Бундан ташқари Корея Республикасида таълим олаётган ёшлар Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси биринчи котибига вақтинчалик рўйҳатдан ўтиш муаммоси ҳақида ва Ўзбекистонга қайтиш учун сертификат олиш билан боғлиқ қийинчиликлар хақида гапириб ўтишди. Шунингдек кўпчилик ўзбекистонлик  талабалар хорижий паспорт алмаштириш масаласида қийинчиликга дуч келаётганлигини маълум қилишди ва элчихона биринчи котиби томонидан Ўзбекистон Республикасидан кутилаётган ускуна келиши билан талабаларнинг паспорти 10 кун муддат ичида алмаштириб берилиши келишилди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонасининг расмий саҳифаси ишдан чиқганлиги ва элчихона почтасига юборилган мурожаатлар жавобсиз қолиб кетаётганлиги ҳақида ўзбекистонлик талабалар томонидан маълум қилинди. Элчихона биринчи котиби Эркин Ходжаев талабалар билан ишлашни енгиллаштириш мақсадида барча талабалардан консуллик рўйхатидан ўтишларини таъкидлаб ўтди.

Do'stlar bilan ulashish:

Sharh qoldirish uchun iltimos shaxsiy profilingizga kiring