Uz Ru En
Asosiy / Yangiliklar / Санкт-Петербург давл..
Asosiy saxifaga qaytish

Санкт-Петербург давлат университетида “Шарқшунос ва филологлар куни”

03.06.2019 13:06

Жорий йилнинг 31 май куни Санкт-Петербург давлат университетида “Шарқшунос ва филологлар куни” тадбири уюштирилди. Ушбу тадбир дунёнинг турли мамлакатларининг тиллари ва маданиятини ўрганаётган талабалар учун ўтказилди.

Байрам доирасида Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Санкт- Петербург шахридаги вакили ва координаторлари, ҳамда ўзбекистонлик талабалар томонидан ўзбек маданияти акс эттирувчи тақдимот билан таништиришди. Шунингдек, ўзбек халқининг урф-одатлари ҳақида сўз юритилди. 
Натижада меҳмонларни анъанавий ўзбек таоми – ош билан меҳмон қилинди.

Барча меҳмонлар мамнун бўлиб, ўзбек халқининг маданиятини ўрганишга қизиқиш билдириб, келгусида мамлакатимизга ташриф буюриш истагини борлигини таъкидлаб ўтдилар.

 

Do'stlar bilan ulashish:

Sharh qoldirish uchun iltimos shaxsiy profilingizga kiring