Асосий / Янгиликлар / Ўзбекистон ёшлари..
Асосий сахифага қайтиш

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази ўртасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар масалалари соҳасида ўзаро Меморандуми имзолонди

02.08.2019 17:08

      Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази ўртасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар масалалари соҳасида ўзаро Меморандуми имзолонди

Жорий йилнинг 31 июль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва Республика “Истиқболли авлод”  ижтимоий ахборот маркази ўртасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар масалаларини ҳал қилиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида меморандум имзоланади.

Мазкур меморандум имзоланишидан кўзланган мақсадлар қуйидагилар:

  • Ёшлар сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • Томонлар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш соҳасида ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш;
  • Томонлар икки томон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ёшлар ва миграция соҳасида ҳамкорлик учун барча шарт-шароитлар яратиш;
  • Томонлар ижтимоий гуруҳга мансуб аҳоли, айниқса ёшларга
    ижтимоий-маданий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш;
  • Халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ёшларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш хизматларини сифатини ошириш;
  • ўзаро ахборот ва бошқа материаллар алмашиш;
  • ёшларга доир масалаларда илмий, маърифий, маданий кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
  • заиф ёки ноқонуний мигрантлар, одам савдоси, мажбурлаш таҳдидлари (экстремизм, терроризм, уюшган жиноятчилик, зўравонликнинг бошқа кўринишлари) билан тўқнаш келиш ҳавфида бўлган ёшларни аниқлаш ва уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни ташкил этишда ҳамкорлик қилишдан иборат.

Томонлар ушбу Меморандумда белгиланган тадбирларни жойларда ҳамкорликда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайдилар.

Меморандумда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси Алимбаев Муродилла Муҳаммадаминович, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази директори Каримова Нодира Еркиновна, ва ОАВ ходимлари қатнашдилар.

 

 

 

 

Дўстлар билан улашиш:

Шарҳ қолдириш учун илтимос шахсий профилингизга киринг

Сўнги тадбирлар

Кўпроқ тадбирлар