Uz Ru En
Asosiy / Yangiliklar / «Career Bridge» - хо..
Asosiy saxifaga qaytish

«Career Bridge» - хорижий мамлакатларда тахсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва иш берувчилар ўртасидаги мулоқот

16.02.2019 01:02

Ўзбекистонда илк маротаба Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан хорижий мамлакатларда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар учун «Career Bridge» лойиҳаси тақдим этилмоқда. «Career Bridge» - Ўзбекистоннинг давлат, хусусий ва халқаро компаниялари билан тўғридан-тўғри мулоқотдир. Тадбир жорий йилнинг 16 февраль куни соат 11:00да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши биносида онлайн видеоконференция шаклида бўлиб ўтади. Унда ёш мутахассислар Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий секторида иш берувчилар билан танишишлари мумкин.

 

Лойиҳанинг асосий мақсади номзодлар ва иш берувчилар учун платформа яратишдан иборат. Видеоконференцияда Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий секторларида иш берувчилар томонидан мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиши, шунингдек, ёш мутахассисларнинг ва компанияларнинг имкониятларини ва талабларини аниқлаш кўзда тутилган. Мазкур видеоконференцияда ахборот технологиялари, туризм, маркетинг, молия ва иқтисодиёт, тиббиёт йўналишларида Хитой, Латвия, Россия, Туркия ва Япониянинг етакчи университетларининг 2000 дан ортиқ битирувчилари иштирок этади.

 

Хорижий мамлакатларда таълим олаётган ёшларимизни Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг расмий саҳифаларида жонли видео мулоқотда кутамиз.

 

Анжуманда:

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
  2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги  
  3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
  4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги 
  5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 
  6. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги 
  7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 
  8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси 
  9. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожланиш бўйича давлат қўмитаси 
  10. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси 

вазирлик ва қўмиталар масъул ходимларининг иштирок этиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, ООО «UMS»,  Artel, АО «Узбекистон темир йуллари», DaVinci Management Consulting, CRAFERS, “Узпромстройбанк”, UzBAT, Person Hunters, Банк «Ориент Финанс», Anglesey Food, ИП ООО "COSCOM", "PepsiCo Uzbekistan", "KMPG", Колберг, "UzCarlsberg", "CNH Industrial", "Beeline", OOO "Compass Consulting", "British American Tobacco Uzbekistan", "Beeline", "Freedom Finance", "Turon Telecom", "Huawei" ва "UzDigital" каби ташкилотлар масъул ходимлари ҳам иштирок этишади.

 

Бош ҳамкор - PERSON HUNTERS

 

Ҳомийларимиз"British American Tobacco" ва телеканал "MY5"

 

 

Facebook facebook.com/wayu.uz

Instagram instagram.com/wayu.uz

Telegram: +998998584430

Жонли эфир вақти 2019 йил 16 февраль соат 11:00 да.

 

 

Концепция(uz): https://drive.google.com/open?id=13PH2TK1izWKBmK_rRui06dG98Ugw6oN-

Концепция(ru): https://drive.google.com/open?id=1fhtmBUpv_j6poxlicxDj99V9eM7H_kb1 

 

Do'stlar bilan ulashish:

Sharh qoldirish uchun iltimos shaxsiy profilingizga kiring