Uz Ru En
Asosiy / Yangiliklar / Life Abroad – хавфси..
Asosiy saxifaga qaytish

Life Abroad – хавфсиз миграция томон йўл.

04.05.2019 12:05

        2019 йил 16-17 апрель кунлари Қашқадарё вилоятнинг Касби, Миршикор, Дехқонобод ва Ғузор туманларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши, ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ташаббуси билан “Life abroad” тадбири ўтказилди.

        “Life abroad” –“Хориждаги ҳаёт” лойихасининг асосий мақсади  хорижий мамлакатларда таълим олиш ва мехнат қилиш учун кетишни режалаштираётган ёшларимизни хорижий мамлакатларнинг миграция қонунчилига оид ҳуқуқий маълумотлардан ҳабардор қилиш, шуниндек,  Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг хориждаги вакил ва координаторлари билан яқиндан таништиришдан иборат.

        “Бугунги кунда кўплаб ёшларимиз Россиянинг турли шаҳарларига - Москва, Санкт-Петербург, Нижний Новгород, Воронеж, Владивостокка ишлаш учун чиқиб кетишмоқда. Шунингдек, кўплаб юртдошларимиз меҳнат муҳожирлари сифатида бир неча йиллар давомида ишлаб келмоқда. Чет элда фуқароларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ташқарисида қалтис вазиятда қолган фуқароларимизни ҳуқуқий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон  ёшлари       умумжаҳон ассоциациясининг  вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис биз меҳнат ва ҳуқуқий жиҳатдан кўникмалар ҳосил қилишга қаратилган "Life Abroad" лойиҳасини ишлаб чиқдик"- дея таъкидлади Ўзбекистон  ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг ходимлари.

        Ўзбекистон  ёшлари    умумжаҳон ассоциациясининг ҳодимлари томонидан чет давлатга кириш ва чиқиш жараёни билан таништириш, маҳаллий жамоани хорижий давлатнинг ижтимоий ҳаётига интеграциялашишида ёрдам бериш ва кўпинча ёшлар билан юз бериши мумкин бўлган хавф-хатарлар (товламачилик, фирибгарлик) ҳақида маълумот бериш мақсадида Касби, Миршикор, Деҳқонобод ва Ғузор туманларида истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди.

       Тадбир давомида Қашқадарё вилояти ҳуқуқбузарлик профилактика бошқармаси катта-инспектори подполковник Отабек Шодмонов, Қашқадарё вилояти Ёшлар иттифоқи ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи Музаффар Аҳмедов, Ўзбекистон  ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг ўзбек диаспоралари билан ишлаш бўлими бошлиғи Фаррух Рустамов, хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистонликёшлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Акмал Ўрманов томонидан ахборот ва амалий қисмларга оид бўлган тақдимотлар ўтказилди. Тадбир давомида ватандошларимизнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий саводхонлик, Россия Федерациясида яшаш ва ишлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш, хорижий мамлакатларнинг миграция қоидалари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

       Қашқадарё вилоятига икки кунлик сафар давомида иштирокчилар хорижий мамлакатларга кириш ва чиқиш жараёнига оид бўлган ўзларини қизиқтирган саволларга Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг ходимлари томонидан жавоблар олишди. Тадбир иштирокчилари ва ассоциация ходимлари ўртасида дўстона муносабат ўрнатилиб, муаммоли вазиятга тушганда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакиллирига мурожаат қилишлари мумкинлиги таъкидланди. Йил давомида “Life abroad” тадбирини Ўзбекистон ёшлари умумжахон ассоциацияси томонидан Республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Do'stlar bilan ulashish:

Sharh qoldirish uchun iltimos shaxsiy profilingizga kiring