Uz Ru En
Asosiy / Yangiliklar / Киров номидаги Санкт..
Asosiy saxifaga qaytish

Киров номидаги Санкт-Петербург Давлат ўрмон-техник университетида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг координатори тайинланди

07.05.2019 10:05

2019 йил 11 апрель куни, Киров номидаги Санкт-Петербург Давлат ўрмон-техник университети қошидаги Ландшафт меъморчилиги институтининг биринчи курс талабаси Тимур Юсупов, Ўзбекистон  Ёшлари Умумжаҳон Ассоциациясининг координатори сифатида тайинланди. Тимур Юсупов ўзини фаол, масъулиятли ва ташаббускор талаба сифатида исботлаб, шу билан бир қаторда, Ландшафт меъморчилиги институтининг халқаро муносабатлар бўйича проректор ёрдамчиси, Санкт-Петербург Давлат ўрмон- техник университетининг Эрасмус талабалар тармоғи халқаро ташкилоти президенти, Санкт-Петербург Давлат ўрмон-техник университетининг хорижий талабалари координатори лавозимларига эга бўлди.

Ўзбекистон  Ёшлари   Умумжаҳон Ассоциацияси Тимур Юсуповни янги лавозимлар билан чин дилдан табриклайди ва келгусидаги фаолиятига катта муваффақият тилайди.

Do'stlar bilan ulashish:

Sharh qoldirish uchun iltimos shaxsiy profilingizga kiring