Uz Ru En
Asosiy / Yangiliklar / Ўзбекистон ёшлар итт..
Asosiy saxifaga qaytish

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассасалигидаги Ўзбекистон ёшлари умумжахон ассоциациясининг Корея Республикасига ташрифнинг иккинчи куни

23.05.2019 09:05

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасига хизмат сафари давом этмоқда. Сафарнинг иккинчи кунида “Сеул ёшларни қўллаб қувватлаш маркази” (Seoul Youth Guarantee Center) жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Сеул ёшларни қўллаб қувватлаш марказ президенти Ки Хюн Жу ташкилотининг  фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди ва ҳозирги кунга келиб қилиниб келаётган ишлари ҳамда улар томонидан ишлаб чиқилган “NEET” лойиҳаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

“NEET” Лойиҳанинг асосий мақсади, келгусида битирувчи талабалар қайси йўналиш бўйича ўзлари эгалламоқчи бўлган касбни тўғри танлашда ёрдам кўрсатади.

Сухбат давомида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциация раиси ёшларни бандликга оид сиёсати соҳасидаги амалда ишлаётган ислоҳатларни янада ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон ёшлари иттифоқи ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган лойиҳалари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди ҳамда икки томонлама бундай лойиҳаларни янада ривожлантириш, кўпроқ натижаларга эришиш борасида фикр ва тажрибалар алмашилди.

         Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси 

Корея Республикасида таълим олаётган фаол ёшлар билан учрашишди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Корея Республикасидаги вакили этиб “Songsil” университетининг 4 босқич талабаси  Бабаджанов Мансур Атабекович сайланди ҳамда “Hankuk” чэт тиллари университети битирувчиси Шахзод Турғунбоев Нодир ўғли координатор этиб сайланди.

 

Do'stlar bilan ulashish:

Sharh qoldirish uchun iltimos shaxsiy profilingizga kiring